ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ТИЗИМНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА—ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон ҳамда «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўқув жараёнига кредит-модуль тизими жорий этилган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режаси ва фан дастурлари такомиллаштирилишини таъминласин;
Республика олий таълим кенгаши билан биргаликда икки ҳафта муддатда олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этишнинг ташкилий масалаларига тааллуқли ҳужжатлар намуналарини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
а) олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида:
олий таълим муассасасида 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўташи ва малака ошириши;
олий таълим муассасасида 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда ўқитувчиларни нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурлари асосида ўқитиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш;
б) олий таълим муассасаси ҳузурида фаолият юритаётган давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қурилиш, жорий ва капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур маблағлар ажратиш.
олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш олий таълим муассасалари талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;
таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланади;
олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссияси раислари тегишли олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг буйруғи билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ТИЗИМНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА—ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА.docx (файл: 72 КБ) yuklab oling